avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Шарқшунос олим

Илм-фан

Куни кеча Гулистон шаҳар 2-сонли болалар мусиқа мактаби мажлислар залида тарихчи-шарқшунос олим, тарих фанлари номзоди, доцент, Турон Фанлар академиясининг фахрий академиги Орифжон Аюповнинг таваллуд ёшининг 75 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда кириш сўзини Гулистон давлат университети ректори Б.Закиров очиб бериб, устозни илмий фаолияти билан таништирдилар ва қутлуғ ёши билан чин дилдан муборакбод этди.

Миссионерлик – хавфли иллат

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Жамият барқарорлиги ва тараққиётида дин ва унга муносабат  масаласи муҳим ўрин тутган. Шу маънода мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик ғояси устувор аҳамият касб этиши бежиз эмас. 2016 йил 9 сентабр куни Янгиер шаҳрида аввал “Шодлик” маҳалласи, сўнг 3-умумтаълим мактаби ҳамда педагогика касб–ҳунар коллежида “Миссионерлик–хавфли иллат” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

"Универсиада-2016"

Илм-фан
Университет ректорининг буйруғи асосида университетда “Универсиада-2016” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўрувчи ишчи гуруҳ таркиби ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Гулистон давлат университети вилоятда ягона олий ўқув юрти бўлганлиги учун ҳудудий босқичдан тўғридан-тўғри мусобақаларга йўлланма олди.

ГулДУда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб, спортнинг мини-футбол тури бўйича Хотира тадбири ўтказилди

Илм-фан
Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

Инсон – азиз, Хотира – муқаддас!

Илм-фан
2016 йилнинг 9 май куни вилоят маркази Гулистон шаҳрида “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан Хотира майдонида “Она ҳайкали” пойига гуллар қўйилди. “Она ҳайкали” пойига гул қўйишда вилоят ҳокимияти, вилоят Мудофаа бошқармаси, ҳуқуқ тартибот органлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари, вилоят ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, университет раҳбарияти, фаоллари ва иқтидорли талабалар иштирок этишди.

ГулДУ амфитеатрида “Жума оқшоми” тадбири ўтказилди

    2016 йилнинг 6 май куни кеч соат 19:00 да университет амфитеатрида ТТЖда истиқомат қилувчи талабалар учун 9 – май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Жума оқшоми” тадбири ўтказилди. Тадбир 2-сонли ТТЖ маъмурияти ва “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда университет ректори Б.Закиров, проректорлар Э.Насиров, А.Сулаймонов, Ф.Ниязов, “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, “Камолот” ЁИҲ университет бошланғич ташкилоти етакчиси З.Зикрияев, 2-ТТЖ мудири Б.Бойбўтаев ва 600 нафар талаба ёшлар иштирок этишди.

Ватан учун ўз жонини фидо қилган ўғлонлар хонадонларига ташриф уюштирилди.

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги 4793-сон фармони, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 апрелдаги “Умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари тўғрисида”ги 46-сонли баёнида келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 7 май куни Гулистон давлат университети ректори  Б.Закиров, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Э.Насиров, университетнинг иқтидорли талабалари М.Маъруфжонова, М.Ашурбаева ва Ф.Жўраевларнинг Она-Ватан учун ўз жонини фидо қилган ўғлонлар хонадонларига ташрифи уюштирилди.

Вилоятимизда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди

Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ҳудудларда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 07-07/1-55-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 28-30 апрел кунлари Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз!

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Жорий йилнинг 8 апрел куни Гулистон давлат университети  профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида  “Амир Темур  – фахримиз, ғуруримиз!” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.  Тадбирда Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Э.Носиров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ғ.Жўраев, “Тарих” кафедраси доценти, вилоят Амир Темур жамғармаси раиси Ў.Эрбўтаева, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси мудири Р.Маҳмудов, “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.Бектурдиевлар иштирок этдилар.

ГулДУнинг “Божалар” ҚВЗ жамоаси “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда иштирок этди

Илм-фан

2016 йил 2-6 апрел кунлари Тошкент шаҳрида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг очилишига бағишлаб “Сафимизга чорлаймиз!” шиори остида ўтказилган фестивалда университетнинг “Божалар” жамоаси иштирок этиб қайтди.

Хуш келдинг Наврўз!

Илм-фан

Мустақиллигимизнинг йигирма бешинчи баҳорини қарши олганимизда дилларимизни забт этган эҳтирос, чексиз завқ-шавқ, шодонлик Наврўз нафаси уфуриши билан янгича сурурга қўшилиб кетди. Янгиланиш, ёшариш фасли ўзгача шукуҳ олиб келиб, шундай ажойиб, тароватли кунларда руҳиятимизга ажиб кўтаринкиликни ҳадя этди. Кўклам одимлай бошлаганида уйғониш яққол сезила бошланган заминда табиатнинг янада бетакрор кўрк, чирой очиб, гўзаллашганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. 

“Божалар” жамоаси ғолиб бўлди

Илм-фан

“Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 53- банди “Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ташкил этиш” бўйича университетда тузилган “Божалар” жамоаси фаолиятини янада яхшилаш ишларини амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 74-сонли буйруғи асосида университет ректорининг 25.02.2016 йилда 77-О сонли буйруғи чиқди. Буйруқ асосида масъул раҳбар ходимлардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ томонидан “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Сен азиз ва муқаддасан аёл!

Илм-фан
        Шарқ ривоятларининг бирида айтилишича, аёл яралишига қуйдагича таьриф битилган: “У ойдан жамолини, тундан қошу кўзини, мажнунтолдан сочини, камалакдан рангини, гуллардан хид олиб танасини, кийикдан нафислик ва ҳуркакликни, тонгдан мусаффоликни, сакдан садоқатни, айтганлари куй, хониш бўлсин деб булбулдан навони, хуллас ҳамма гўзал ва яхши нарсалардан бир чимдим-бир олиб аёл яралган экан”.

Байрамингиз муборак, азиз аёллар!

Илм-фан
Эй она, меҳринг билан доим менинг ёдимдасан,
“Уҳ” десам парвонадек гир айланиб бошимдасан.
Кўрмасам кўнглим ёришмас, эй дилимнинг қуввати,
Ичганим бормас ичимга, бўлмасанг ёнимда сан.
Эй она, меҳринг билан доим менинг ёдимдасан.