avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Президент Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли китоби тақдимоти ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Эзгу мақсадларимизга етиш учун бугун белни қаттиқ боғлаб меҳнат қилмасак, ўзимизни қийнамасак, эртага ҳаёт бизни қийнайди. Бу бешафқат ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслик зарур.

         Ислом Каримов
 

ГулДУ да “ОИТС касаллиги глобал муаммолардан бири” мавзусида семинар ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Жорий йилнинг 7 сентябр куни Гулистон давлат университети 1-Талабалар турар жойи талаба-қизлари ўртасида “ОИТС касаллиги глобал муаммолардан бири” ҳамда “ОИТС/ОИВни юқиши ва уни тарқалишини олдини олиш” мавзуларида семинар ўтказилди.

Шахмат турнири

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Шахмат ўйини тарихи бир неча минг йилни қамраб олади. Ҳиндистонда V—VI асрларда кашф этилган шахмат инсоният маданиятининг ажралмас қисми сифатида амалда бутун дунёга тарқалди.Бугунги кунда ўзбекистонлик ёшларнинг шахмат бўйича халқаро мусобақаларда қўлга киритаётган юксак натижалари ҳам бу замин фарзандлари юксак тафаккур, ақл-заковат соҳиби эканлигини яққол тасдиқлайди.

Файласуф олимга эҳтиром

Гулистон давлат университети
Илм-фан



2015 йил 5-сентабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2302-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Саме Саматов номидаги анжуманлар залида файласуф олим, “Миллий ғоя ва фалсафа” кафедраси мудири, доцент Равшанбек Маҳмудов туғилган кунининг 60 йиллиги муносабати билан юбилей тадбири ўтказилди.

Olimning yubileyi o’tkazildi

Гулистон давлат университети
Илм-фан



2015 yil 4-sentabr kuni  universitetning faollar zalida  “Keksalarni e’zozlash yili” munosabati bilan “O’zbek tili va adabiyoti” kafedrasining professori Hayitboy Mirhaydarov tavallud topgan kunning 70 yilligi va olimning ilmiy-pedagogik hamda ijodiy  faoliyatiga bag’ishlangan “Ilm-fan, ma’rifat va ma’naviyat” mavzusida tadbir o’tkazildi. Tadbirni rektor vazifasini bajaruvchi, dotsent Nusratulla Barakayev ochib, H.Mirhaydarovning ilmiy faoliyati va ijodi hamda tadbirning mazmun-mohiyati xususida to’xtaldi. Shundan so’ng professor Qozoqboy Yo’ldoshevning “Mustaqillik davri o’zbek she’riyatining tamoyillari” mavzusidagi, professor No’mon Rahimjonovning “Yangi so`z va yangi she`r” mavzusidagi ma’ruzalari tinglandi.

SPEKTAKL NAMOYISH ETILDI

Гулистон давлат университети
Илм-фан



O’zbekiston Respublikasi davlat mustaqilligining 24 yillik bayrami munosabati bilan O’zbek Milliy akademik drama teatri jamoasining Sirdaryo viloyatidagi gastrol safari doirasida “Yig’lama, qiz” nomli spektakl Olim Xo’jayev nomli viloyat musiqali drama teatrida namoyish etildi. Joriy yil 22-avgustda Guliston davlat universiteti jamoasi mazkur spektaklni tomosha qilish uchun teatrga tashrif buyurdi.

Ҳашар – элга ярашар

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги байрамини “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 августдаги “2015 йил август ойида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида  ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиш ҳамда 22-23 август кунлари умумҳалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги 617-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон давлат университети жамоаси ва талаба ёшлари жорий йилнинг 22-23 август кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сонли қарори ижроси тўғрисида

Гулистон давлат университети
Илм-фан




Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2371-сонли қарори, Сирдарё вилояти ҳокимининг 2015 йил 20 июлдаги 195-сонли қарори, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 20 июлдаги 263-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан“Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами арафасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчилар учун қўлланма яратилди.

Адабиётимиз дарғаларидан тақдимот

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Гулистон давлат университети катта фаоллар залида Ўзбекистон халқ  ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” номли тўрт китобдан иборат асарининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни университет ректори вазифасини бажарувчи Нусратилло Баракаев кириш сўзи билан очди.

Интернет хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Ёшларни Интернет тармоғида бузғунчи контентдан ҳимоя қилиш, уларда Интернет маданиятини шакллантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига қизиқувчи иқтидорли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий интернет сегментини ривожлантириш, ёшларнинг маҳаллий сайтлари ва ижтимоий тармоқларини яратишга кўмаклашиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 22 майдаги 87-04-557-сонли модемномасига асосан 2015 йилнинг 9 июн куни Гулистон давлат университетида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида “Интернет хавфсизлиги ва интернет маданияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида форум ўтказилди.

Устозга эҳтиром

Гулистон давлат университети
Илм-фан



2015 йилни Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши юртимизда кекса авлодга, устозларга бўлган эътиборнинг яна бир исботидир. Гулистон давлат университетида ҳам 60-80 ёшни қаршилаб, жамиятимиз тараққиётига ёшлардан кам ҳисса қўшмаётган ёши улуғ устозларимиз талайгина. Уларга Университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар томонидан доимий ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинади. Уларнинг ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, ютуқлар катта тантана шаклида нишонланинши анъанага айланиб қолган.

Оналик бахти сенинг қўлингда!

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 2 июн куни “Ватан тараққиёти сенинг қўлингда” лойихаси доирасида “Халқаро болалар куни” байрами муносабати билан “Ҳеч бир бола эътибордан четда қолмасин!” мавзусида Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда университет ректори в/б Н.Баракаев, “Болалар шаҳарчаси” директори П.Аҳмеджанова, “Камолот” ЁИҲ Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Л.Аҳмедов, шаҳар кенгаши раиси А.Ибодуллаев, университет кенгаши раиси З.Зикрияев, Маънавий-маърифий бўлим бошлиғи О.Оқйигитов, вилоят “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси директори Ю.Усмонова, “Миллий ғоя ва фалсафа” кафедраси мудири Р.Маҳмудов, Синхрон сузиш бўйича Осиё чемпиони ГулДУ талабаси С.Кузибекова, Шахмат бўйича 16 карра Ўзбекистон чемпиони ГулДУ талабаси С.Қурбонбоевалар иштирок этдилар. Лойиха доирасида университет раҳбарияти ва жамоаси томонидан болар учун тайёрланган байрам совғалари топширилди.


XXI аср – интеллектуал авлод асри

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар-ижтимоий ҳаракати, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 1-2 июн кунлари Гулистон давлат университетида “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида вилоят бўйича ҳудудий илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Ҳусайн воиз Кошифий — ахлоқшунос олим

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Кошифийга катта шуҳрат келтирган асар “Ахлоқи Муҳсиний” бўлиб, у 1495 йилда яратилган. Асар Султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғли, Темурийлар шахзодаси Марв ҳукумдори Муҳсинга бағишланган. “Ахлоқи Муҳсиний” нинг бир неча нусхаси Ўзбекистон  Фанлар акдемияси Абурайҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида (3022, 2036, 2051, 13430,  4826, 3021 рақамли) сақланмоқда.