avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

ГулДУ да "Фалсафанинг долзарб муаммолари" мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Мамлакатимизда мустақиллик шароитида барча соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Ёшларни кенг дунёқарашли, эркин фикрлайдиган шахс қилиб шакллантириш бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади. Инсон, жамият ва цивилизация масалалари бугунги кунда инсониятни ўйлантираётгани, тараққиёт унинг олдига кўплаб муаммоларни қўяётгани кўпчиликка сир эмас. Призедентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Дунёни англаш, ҳаёт ва жамият қонунларини ҳар томонлама идрок этиш, Ер юзидаги турли халқлар ва миллатлар дунёқараши, ғояси, маслак-муддаоларини билиш учун ҳам фалсафа фанини кенг ва атрофлича ўрганиш даркор”.

Кино ижодкорлар билан учрашув

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 

Университет фаоллар залида кинорежиссёр Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Сотқин” фильми талабалар учун намойиш қилинди. Ёшларни ҳушёрликка, огоҳликка даъват этувчи мазкур фильм томошасидан сўнг Талабалар турар жойи ҳудудидаги амфитеатрда кинонинг ижодкорлари  билан учрашув ўтказилди.

“Шумтакалар” финалда

Гулистон давлат университети
Илм-фан


“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 23(41) банди ижросини таъминлаш мақсадларида Гулистон давлат университети талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Гулистон давлат университетида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


“Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 23(41) банди ижросини таъминлаш мақсадларида Гулистон давлат университети талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови бўлиб ўтмоқда.

Интернетнинг ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасига таъсири (Давоми).

Гулистон давлат университети
Илм-фан


  Бугунги шиддатли глобаллашув даврида ёшлар онгу шуурини интернет орқали кириб келаётган зарарли ғоя ва таъсирлардан самарали ва ишончли ҳимоялаш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, ота-оналардан янада ҳушёр ва огоҳ бўлишни, ёш авлоднинг ғоявий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтиришни талаб қилади.

Интернетнинг ёшларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасига таъсири.

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Бугун дунёни тўр сингари ўраб олган Интeрнeт тизими орқали истаган одам ҳар қандай маълумотни қабул қилиши ёки узатиши мумкин. Одам боласи табиатан янгиликга, ахборотга ташна экан ўз эҳтиёжларни қондиришда бутун дунё хабарномаси бўлган интернет кeйинги йилларда кўп маъқул ва номаъқул оқибатларга олиб кeлмоқда. Интeрнeт бирор бир давлат қонунларига бўйсинмайди ва ҳeч кимга ўз фаолияти учун ҳисоб бeрмайди. Янги ахборот маконида маълумотлар жуда катта ҳажмда жойлаштирилади ва яшин тeзфлигида тарқалади. Албатта, унинг кишилар дунёқараши, билими ва савиясининг кeнгайишидаги аҳамиятини инкор этмаймиз. Лeкин худди шу тизим орқали оддий ахлоқий мeъёрларга зид порносайтлар ўрин олгани, ушбу замонавий ахборот тeхнологияси маҳсулидан трансмиллий жинояткорона гуруҳлар, тeррорист ва ақидапарастлар ҳам бeмалол фойдаланаётганини кўздан қочириб бўладими?

Подвиг, долг, стойкость

Гулистон давлат университети
Илм-фан


«9 мая — День памяти и почестей!» В этот день каждый человек вспоминает и искренно благодарит всех тех, кто отдал свою жизнь за мир на нашей земле. Одним из священных прав человека является право на мирную, спокойную жизнь. За годы независимости в нашей стране созданы прочные законодательные основы обеспечения прав и интересов человека. А одним из благородных дел является почтение памяти предков, следование примеру наших дедов и отцов, проявивших мужество и стойкость во Второй мировой войне. Широкое празднование с 1999 года по инициативе главы государства 9 мая как Дня памяти и почестей дало возможность ещё раз вспомнить не вернувшихся с войны, а также ветеранов труда, служивших ради чистого неба и процветания страны.

Хотира турнири ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


2015 йил 8 май куни Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факультети “Иқтисодиёт” йўналиши талабалари ўртасида “Иқтисодиёт” йўналишининг собиқ талабаси, марҳум Мусурмонов Алишер хотирасига бағишланган минифутбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада “Иқтисодиёт” йўналиши академик гуруҳлари талабаларидан тузилган 8 та команда иштирок этди.

Ўчмагай номингиз ҳеч, шонингиз дилда яшар

Гулистон давлат университети
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишида “Хотира ва қадрлаш куни”ни, шунингдек Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигини байрам қилиш, уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига ғамхўрлик ва эъзозни янада ошириш, уларнинг уруш ва урушдан кейинги йилларида кўрсатган матонати, бардоши ва жасоратларини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Жасорат, бурч, матонат!” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича Гулистон давлат университетида қатор дастурлар ишлаб чиқилган. Шулардан, кўп йиллар университетимизда ёшлар тарбиясига катта ҳисса қўшиб, бугунги кундан вафот этганларни хотирлаш ҳамда 35-40 йиллардан ортиқ ишлаб келган меҳнат фахрийларига эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш мақсадларида кўплаб маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.



2015 йил 7 май куни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига бғишлаб “Ўчмагай номингиз ҳеч, шонингиз дилда яшар” мавзусида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирни Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи О.Оқйигитов кириш сўзи билан очиб, Давлатимиз раҳбарияти томонидан кекса авлодга, айниқса фашизмга қарши курашда ва меҳнат фронтида матонат ва жасорат кўрсатганларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром – халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган фазилат эканлигини такидлади. Бундан ташқари, Гулистон давлат университетининг барпо этилишида, унинг илмий салоҳиятини юксалтиришга, ватанимиз равнақи учун химат қила оладиган кўплаб шогирдларни тарбиялаб беришда ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган марҳум профессор-ўқитувчилар ва ҳисса қўшаётган меҳнат фахрийларини эслаб, ёд этиш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш университет жамоаси учун ҳам шараф, ҳам фарздир.

Сўзга чиққан Университет ректори в.б. Н.Баракаев ушбу тадбирни очиқ деб эълон қилди ва Иккинчи жаҳон туруши йилларида ўзбек халқи бошига тушгани қийинчиликлар, йўқотишлар, мард ота-боболаримиз, момоларимиз кўрсатган жасорат ва матонат тўғрисида тўхталиб ўтди. Шу қаторда ушбу тадбир мазмун-моҳияти, кекса авлодга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиром биз учун катта бир масъулият эканлигини айтди.

Вилоят хокимининг ўринбосари Бўронов барча қатнашчиларни вилоят хокимлиги номидан байрам билан табриклаб, барча кексаларга эътиборли бўлишликка чақирди. Бундай ишларни ҳар куни ва ҳар соатда қилишимиз кераклигини айтди.
Табиатшунослик факультети декани Ҳ.Қўшиев университетимизнинг равнақи ва обрўси учун ҳисса қўшган барча марҳум устозларни номма-ном ёд этиб уларга ҳурмат бажо этди.



Шоир Ҳаёт Шодмон ва Филология факультети талабаси Маъруфжонова Малоҳатлар уруш ва кекса авлод ҳақида шеърлар ўқиб даврага илҳом бағишладилар.

Барча 70 ёшдан ошган меҳнат фахрийларига Университет жамоасининг эсдалик совғалари топширилди ва марҳумларнинг шанига дуою фотиҳа қилинди.

Тадбир байрам дастурхони атрофида қизғин суҳбатлар билан давом этди.

Гулистон давлат университети
Маънавият ва маърифат бўлими
бошлиғи О.Оқйигитов

Соғлом эътиқод – соғлом муҳит

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва фуқаролараро тотувликни, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳитини янада мустаҳкамлаш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолади.

Ислом Каримовнинг
сайловолди дастуридан.


Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бунинг учун барча таълим муассасаларида талаба ва ўқувчи – ёшларнинг ўқиб-изланишлари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари, ўзларини қизиқтирган соҳага оид тўгаракларда ўз билим ва малакаларини янада оширишларига, ўзларининг куч-қудрати, солоҳиятларини намоён этишлари учун улкан қулайликлар яратилган. Бундан унумли фойдаланаётган ёшларимиз турли жабҳаларда дунё миқиёсида улкан мувофақиятларга эришмоқдалар. Мамлакатимизда Давлат раҳбарияти томонидан барча соҳаларда олиб борилаётган туб ислоҳатлар натижасида халқимиз фаравонлиги, мамлакатимиз осойишталиги кундан-кунга барқарорлашиб бормоқда. Бунинг барчасига республикамиздаги тинчлик ва осойишталик сабабчи.



Бироқ чор-атрофимизда бизнинг тинчлигимизни, халқимиз фаравонлигини, осойишталигини кўролмаётган, ёт ғояларни ёшларимиз онгига сингдириб уларни йўлдан ураётган кучлар йўқ эмас. Шу боис дунёга хушёрлик, теран кўз билан қараб, ёш авлодни бузғунчи ғоялар таъсиларидан авайлаб-асрашимиз, уларда ватанпарварлик, миллийлик, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш ва келажакка бўлган ишончи мустаҳкамлаш ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.



Бу борада Гулистон давлат университети раҳбарияти томонидан вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёшларни соғлом эътиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида турбиялаш уларни турли мафкуравий хуружлар: диний экстремизм, терроризм, миссионерлик ва прозелитизм, “оммавий маданият”, зўравонлик ва вахшийлик каби бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш мақсадларида талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар ўртасида маънавий-маърифий табирлар ўтказилиб келинмоқда. Бундан ташқари, малакали профессор-ўқитувчилар томонида бу йўналишда аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар ўртасида ҳам тарғибот ишлари йўлга қўйилган.



Жумладан, апрел ойида университет талабалари ва профессор-ўқитувчилар ўртасида Тошкент ислом институти, ИИВ Академияси ва Тошкент давлат юридик университети прпофессор-ўқитувчилари, Адлия вазирлиги, вилоят Прокуратураси, Адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича судлар ходимлари томонида 2 та семинар, 4 та учрашувлар ўтказилди. Бу тадбирларда маҳалла фаоллари, жиноят йўлига кириб қолганларнинг ота-оналари ҳам иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 29 апрел куни университетнинг катта фаоллар залида вилоят хокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида диний экстремистик ва террористик гуруҳлар таъсирига кириб қолган ҳамда бугунги кунда турли террористик гуруҳлар сафида юрган шахсларнинг ота-оналарини таклиф қилган ҳолда, давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник З.Ҳошимов вилоятимиз фуқаролари орасида ҳам бугунги кунда турли йўллар билан чет давлатларга чиқиб кетиб, бугунги кунда террористик гуруҳлар таркибида тинч аҳолига нисбатан зўравонлик, одамкушлик каби оғир жиноятларни содир этаётганликлари хусусида тўхталиб, уларни ота-оналари, яқин қариндошларини таклиф қилиб, нима учун уларнинг фарзандлари бундай йўлга кириб қолганликлари ва бунда уларнинг ҳам айблари борилиги, шу сабабли ўз халқига нима деб жавоб беришликларини сўради. Ота-оналар бошлари эгик ҳолда йиғилганларга бирор жўяли сўз айта олишмади.

Вилоят хокимининг ўринбосари Р.Мамадалиев сўзга чиқиб, бу каби ноқобил фарзандлар ўз ота-оналарининг ҳам бошларини хам бўлишига сабабчи бўлганликлари, уларни йиғлатганликларига қандай чидаш мумкинлигини, бундан ташқари ушбу разил шахслар ўзларининг ифлос раҳнамоларининг таъсири остида ўз ватанларига, халқига қарата тажавуз қилаётганликларини такидлаб ўтди. Шу боис фарзанд тарбиясига ҳеч қачон бефарқ бўлмасликка, ота-она ўз боласи учун ҳар доим ўрнак бўлиши, бола эса ота-она бўлмаса ҳам ҳар нарсадан тарбияни устун қўйиши, Ватанини, ўз туғилган уйни севиб ардоқлаши лозимлигини такидлади.



Музокараларда сўзга чиққанлар бундай нопок йўлларга кириб қолганларга бизнинг ёшларимиз орасида ўрин йўқлигини, уларнинг қилаётган ишлари фақат салбий оқибатларга олиб келишини айтишди.

Соғлом бола – келажак пойдевори эканлиги мутлоқ ҳақиқат. Соғломлик жисмоний, маънавий ва руҳий уйғунликка эришганда жамият ҳаётида туб бурилишлар, янгиланишлар, ўзгаришлар ва камолот юз беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбек халқига тинчлик, омонлик керак” деган эзгу даъвати ҳеч биримизни бефарқ ва эътиборсиз қолдирмаслиги керак.

Гулистон давлат университети
Маънавият ва маърифат бўлими
бошлиғи О.Оқйигитов

Соғлом она–соғлом авлод

Гулистон давлат университети
Илм-фан

7-8 апрель кунлари ГулДУда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлари ўртасида “Соғлом она–соғлом авлод” спорт мусобақалари ўтказилди. Мазкур беллашувда Филология, Физика-математика, Педагогика, Ижтимоий-иқтисодий, Табиатшунослик факультетлари жамоалари ҳамда ректорат жамоаларининг иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди.



“Спорт барча учун!” шиори остида спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат турлари бўйича ташкил этилган мусобақалар қизғин тус олди. Якуний натижага кўра, фахрли биринчи ўринни Ижтимоий-иқтисодий факультет жамоаси, иккинчи ўринни ректорат жамоаси, учинчи ўринни Филология факультети жамоаси қўлга киритдилар. Ғолиблар университет Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ММ бўлими
Г.Хашимова

Ораста, зукко, билимдон қизлар

Гулистон давлат университети
Илм-фан

8 апрель Гулистон давлат университетининг “Мусиқа ва меҳнат таълими” кафедраси фаоллар залида Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг 100 йиллигига бағишланган “Ораста, зукко, билимдон қизлар” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди.

“Тилшунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Зулайхо Туйчиева ташаббуси билан ташкил этилган беллашувда Филология факультети 1-курс талаба қизлари ўзаро куч синашишди. Таништирув, Зулфия ижодидан намуналар ўқиш, қизиқарли саволларга жавоб топиш, пазандалик маҳорати, эркин мавзу каби 5 та шарт бўйича қизлар ўзларининг билимлари, маҳоратлари ва истеъдодларини намоён этишди. Орзигул Рўзиқулова, Камола Тўраева, Сарвиноз Йўлдошева, Малоҳат Маъруфжонова ва Озода Йўлдошеваларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.

Университет Хотин-қизлар қўмитаси раиси Раъно Сатторова, “Тилшунослик” кафедраси доценти Ҳамид Ёдгоров шоира Зулфиянинг ўзбек адабиётида тутган ўрни хусусида тўхталиб, кўрик-танлов иштирокчиларига қўйилган балларни шарҳлаб, билимдон, ораста, зукко талаба қизларнинг иқтидори ва санъати ўзига хослигини алоҳида эътироф этишди. Тадбирда иштирок этган ГулДУ қошидаги Янгиер академик лицейи 3-босқич ўқувчиси, ёш ижодкор, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Мадина Юсупова ўзининг янги шеърларидан, Филология факультети 2-курс талабаси Сурайё Маматқулова Зулфиянинг шеърларидан намуналар ўқиб бердилар.


Якуний натижага кўра, биринчи ўрин Малоҳат Маъруфжоновага, иккинчи ўрин Камола Тўраевага, учинчи ўрин Сарвиноз Йўлдошевага насиб этди. Ғолибаларга ректоратнинг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

ММ бўлими
Г.Ҳашимова

G’oliblar aniqlandi

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Guliston davlat universiteti Talabalar Federatsiyasi faollari tomonidan tashkil etilgan “Karl Popper” formatidagi debat turnirining final bosqichi bo’lib o’tdi.

Debat baxs-munozaralari yoshlarimiz o’rtasida eng ommalashib borayotgan o’yin turlaridan biridir. Sababi muhokamaga qo’yiladigan mavzular yoshlar hayotidan chetga chiqmagan holda tanlanadi. Munozaralar davomida barcha ishtirokchilar o’zlarining fikr va mulohazalarini erkin bayon etishadi. Bu esa talabalarning nutq madaniyatini qolaversa mustaqil fikrga ega bo’lishini shakllantiradi.

Guliston davlat universiteti Talabalar Federatsiyasi faollari huddi shunday maqsadlarni o’z oldiga qo’ygan holda talabalar turar joyida yashovchi talabalar o’rtasida Debat turnirini tashkil etgandi. 3-aprel kuni Guliston davlat universiteti 1-faollar zalida turnirning final bosqichi bo’lib o’tdi. Yakuniy bosqichda ishtirok etish huquqini qo’lga kiritgan “Yengilmas”, “Yulduzcha”, “Smash”, “Nemo” jamoalari ishtirok etishdi.
Dastlab 3-o’rin uchun bellashuv bo’lib o’tdi. Bunda “Yengilmas” hamda “Yulduzcha” jamoalari “Voyaga yetmaganlarning nojo’ya hatti-harakatlarining kelib chiqish sabablari” mavzusida o’zaro munozara olib borishdi. Bilamizki debatlarda 2-ta tomon bo’ladi. Ulardan biri “Tasdiq” jamoasi bo’lsa ikkinchisi “Inkor” jamoasidir. Har bir jamoa o’ziga berilgan vazifani to’laqonli bajarishi va joiz bo’lsa dalil va ma’lumotlar bilan himoya qila olishi lozim bo’ladi. Bu o’yinda “Yengilmas” jamoasi tasdiqlovchi, “Yulduzcha” jamoasi inkor etuvchi bo’ldi. O’yin 45 daqiqa davom etdi. Munozara vaqtida shunga guvoh bo’ldikki, yoshlarimiz atrofida bo’layotgan voqealarga befarq emas, sababi ular tomonidan berilayotgan fikrlar hamda keltirilayotgan dalillar fikrimiz isbotidir. O’yin natijalariga ko’ra “Yulduzcha” jamoasi g’olib deb topildi. Jamoa tomonidan ilgari surilgan tanqidiy fikrlar, voyaga yetmaganlar o’rtasida vujudga kelayotgan muammolar, bu muammolarning kelib chiqish sabablari mahorat bilan ochib berilkdiki, buni to’planganlar ham inkor qila olishmadi.

Turnirning ikkinchi qismida eng yaxshi notiq hamda turnir g’oliblari aniqlandi. “Smash” va “Nemo” jamoalari o’rtasida bo’lib o’tgan yakuniy bosqichga o’zgacha mavzu tanlandi. “Kosmosga ketayotgan pullar oqlangan” deb nomlangan mavzu ozgina murakkabroq bo’lsada ishtirokchilar o’z fikrlarini bayon eta olishdi. Bu o’yinda “Smash” jamoasi inkor, “Nemo” jamoasi tasdiqlovchi vazifasini bajarishdi. 45 daqiqa davomida fan-ta’lim taraqqiyoti, olimlarimizning bugungi kundagi izlanishlari, ular erishayotgan yutuqlar, oldimizda turgan muammolar, ularni yechish yo’llari borasida fikrlar bildirildi. Shu o’rinda inkor jamoa tomonidan bildirilgan tanqidiy fikrlar taxsinga loyiqdir. 2 soat davom etgan o’yinni boshqarib turish vakolati bundan oldingi turnir g’oliblari Doston Rahimov, Ulug’bek G’aniyev va Bobur Jabborovlarga topshirildi. Turnir so’ngida g’olib jamoa aniqlandi. Natijalarga ko’ra 1- o’rinni “Smash’ jamoasi, 2-o’rinni “Nemo” jamoasi va 3-o’rinni “Yulduzcha” jamoalari loyiq deb topildi. Eng yaxshi notiq nominatsiyasi esa Lola Mustafayevaga berildi. G’olib jamoalar Talabalar Federatsiyasi va Guliston davlat universiteti tomonidan tashkil etilgan diplom va estalik sovg’alari bilan taqdirlanishdi. Talabalar Federatsiyasi tomonidan tashkil etilgan yana bir loyiha muvaffaqiyatli yakunlandi desak mubolag’a bo’lmaydi. Endilikda federatsiya tomonidan tashkil etiladigan munozara, zakovat intellectual o’yinlari talabalar tomonidan intiqlik bilan kutilishi shubhasiz.
MM bo’limi
O.Oqyigitov

Эҳтиром ва эъзоздаги шоира

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Сиз латиф ижодингиз билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ бердингиз. Ҳаёт сизни ҳар доим ҳам аягани йўқ. Аслида, бу ёруғ дунёда айрилиқ ва ҳижрон азоби ҳамманинг ҳам бошида бор, аммо ғам-андуҳларни матонат билан маҳв этган, армонларидан тирик орзулар яратган, тоғдек бордоши билан садоқат ва вафо рамзига айланган сиз каби аёллар жуда кам топилади.


 


Ислом Каримов



Терроризм ва диний экстремизга қарши кураш

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Гулистон давлат университетида 28 феврал куни соат 9:30 да катта фаоллар залида вилоят хокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда “Диний экстремизм  ва  терроризмга қарши  кураш” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда университет ректори в/б Н.Баракаев, вилоят ҳокими ўринбосари Равшан Мамадалиев, вилоят бош имом хатиби Мўминжон хожи Усмонов, вилоят ички ишлар бошқармаси ходими Жавлонов Хуршид, вилоят ҳокимлиги вакили Абдусаламов Ғулом, вилоят “Камолот” ЁИҲ кенгаши раиси Лазиз Аҳмедов, профессор-ўқитувчилар ҳамда 600 нафарга яқин талабалар иштирок этди.


 



Улуғ шоирга эҳтиром

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,


Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.


Яхши киши кўрмагай ёмонлиғ ҳаргиз,


Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур.


 


Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адаби­ёти ва шеъриятида ўзига ҳос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари биланжаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди.



Садоқат ва вафо куйчиси

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Зулфия номи, Зулфия ижоди истиқлол йилларида чинакам қадр топди, эъзозланди. 1995 йилда Зулфияхонимнинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан Президентимиз йуллаган табригида эътироф этилганидек, Зулфияхоним ўз латиф ижоди билан миллионлаб кишиларга эзгулик, муҳаббат ва садоқатдан сабоқ берди. Ҳаёт уни ҳар доим ҳам аягани йўқ. Аслида, бу дунёда айрилиқ ва ҳижрон азоби ҳамманинг ҳам бошида бор. Аммо ғам-андуҳларни матонат билан маҳв этган, армонларидан тирик орзулар яратган тоғдек бардоши билан садоқат ва вафо рамзига айланган Зулфияхоним каби аёллар жуда кам топилади.


 



Алишер Навоийнинг “Маҳбуб ул қулуб” асарида иқтисодий тарбия ғоялари

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Буюк ўзбек шоири, мутафаккири, энциклопедист‑олими ва давлат арбоби – Алишер Навоийнинг фаолияти XV асрнинг иккинчи ярмига тегишлидир. Навоий Ҳиротда яшаб темурий султон вазири бўлган давр темурийлар давлатининг ички ва ташқи қарама‑қаршиликлари кўп бўлган иқтисодиётининг сусайган пайтига тўғри келди. Алишер Навоийнинг иқтисодий ғоялар акс эттирилган 22 асаридан айниқса “Вақфия”, “Муншаот”, “Маҳбуб ул‑қулуб”, шунингдек “Фарҳод ва Ширин” достони алоҳида аҳамиятга эгадир. Шоир бу асарларида кишилик жамиятининг ижтимоий‑иқтисодий тузилиши ҳақидаги асосий ғояларини акс эттиради.


 



Адашганлар қисмати

Гулистон давлат университети
Илм-фан


(“Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш” ойлигига бағишланади)


 


9 феврал куни соат 14:00 да университет катта фаоллар залида вилоят ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш” ойлиги муносабати билан “Норкотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига оид жиноятлар” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирда вилоят ИИБ ЖҚБ бўлими бошлиғи Элёр Абдуллаев, ХООБ бўлими бошлиғи Азамат Тожибаев, лейтенант Мавжуда Нормуродова, майор Саида Абдуҳамидова, университет  ректори в/б Н.Баракаев, проректорлар, 700 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди. Учрашувда ИИБ ходимлари гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига оид жиноятлар, уларни содир этганларга нисбатан белгиланган жиноий жавобгарлик, гиёҳвандликка йўлиққан инсонларнинг аячли қисмати тўғрисида атрофлича тушунтириш бердилар. Улар йиғилганларни “Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш” ойлиги давомида ўтказиладиган тарғибот ишларида фаол иштирок этишларини сўрадилар.


 



Неча қилсанг тарбият...

Гулистон давлат университети
Илм-фан


(“Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш” ойлигига бағишланади)


 10 феврал куни университет 1-ўқув залида Физика-математика факультети талаба-ёшлари ўртасида вилоят ИИБ ходимлари иштирокида “Жиноятчиликка оид қонуний ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар”, “Ёшлар орасида жиноятчиликка қарши кураш”, “Диний экстремизм ва тероризм” мавзуларида давра суҳбати ўтказидилар.