avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Барча давр учун замондош

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Эй Навоий, умр ўтар елдек, ўзингни шод тут,


Елга етмак мумкин эрмастур чу суръат кўргузуб.


(“Наводир ун-ниҳоя”)


 


 


 


 


Алишер Навоий – буюк сиймо. Мана беш асрдан ошибдики, асарларидаги чуқур фалсафий мушоҳада, маъно-моҳиятининг кенг кўламлигини ва назмий меросидаги фасоҳат денгизининг  бепоёнлиги билан адабиёт мухлисларини ҳайратга солиб келади.


 



Ҳуқуқий онг – келажак пойдевори

Гулистон давлат университети
Илм-фан

2015 йил 5 феврал куни Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳодимлари ҳамкорлигида талаба-ёшларни ҳуқуқий онгини ўстиришга қаратилган учрашув ўтказилди. Тадбирда ИИВ Академияси масъул ходими подполковник Х.М.Акрамбаев, Сирдарё вилояти ИИБ ИҲҲҚ ва ЮТБ қонунчилик тарғиботи гуруҳи бош юристконсульти, майор, ФИБ Сирдарё вилояти туманлараро судлари судьялигига номзод Л.Б.Шербекова, ИИБ ШТБ ходими майор А.Адилов, университет ректори в/б Н.Баракаев, проректорлар, талаба ёшлар иштирок этдилар.


 



Ватан улуғ – бурчим муқаддас

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Гулистон давлат университети раҳбарияти ва профессор — ўқитувчилари ОЎМТ вазирлигининг 2014 йил 11 декабрдаги “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 9 декабрдаги Р-4390-сонли “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармойишида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 460-сонли буйруғи ҳамда 2015 йил 9 январ куни ОЎМТ вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Ризаев раислигида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқларни ижросини таъминлашга жиддий эътибор ва жонбозлик билан ёндошдилар. Университет жамоаси томонидан 10 дан ортиқ ҳарбий қисмларда, вилоят таълим муассасаларида, ташкилот ва корхоналарида ҳамда талабалар ўртасида тантанали маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди. Жумладан:



Ватан ҳимояси –муқаддас бурч

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 



14 январ куни университет катта фаоллар залида 14 январ-“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Ватан улуғ – бурчим муқаддас” шиори остида барча профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида тантанали маданий–маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Тўхтаев, 21577 ҳарбий қисм офицери Жасур Бобоқулов, вилоят Оила маркази рахбари С.Зуннунова, меҳнат фахрийси Бобо Бурхиев, УВУ ва меҳнат фахрийлари иштирок этишди.



Ватан улуғ – бурчим муқаддас

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 


Гулистон  давлат университети хотин-қизлар  қўмитаси томонидан  13 январ  17:00 да 2-ТТЖда  14 январ – Ватан ҳимоячилари куни байрами мунасабати билан “Ватан улуғ-бурчим муқаддас” мавзусида ўтказилди.



Хотира ва қадр

Гулистон давлат университети
Илм-фан


13 январ куни соат 8:30 да Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ҳамда ҳарбий парад ўтказилди. Шу муносабат билан тадбирда университет ректори в/б Н.Баракаев, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.



Уч авлод учрашуви

Гулистон давлат университети
Илм-фан


2014 йил 12 январь куни Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факультети фаоллар залида 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган “Уч авлод учрашуви” деб номланган тадбир ўтказилди.



Konstitutsiya – taraqqiyotimiz poydevori

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Guliston davlat universitetida 2014 yil 5 dekabr kuni faollar zalida “Konstitutsiya – taraqqiyotimiz poydevori” mavzusida ilmiy-amaliy seminar bo’lib o’tdi. Tadbirda Tadbirda universitet rektori v/b, dotsent N.Barakaev, “Milliy g’oya va falsafa” kafedra mudiri, dotsent R.Mahmudov, Ma’naviyat-ma’rifat bo’limi boshlig’i O.Oqyitov, Jinoyat ishlari bo’yicha viloyat sudi sudyasi Xusniddin Do’stnazarov, viloyat kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi yuridik bo’limi mudiri Shirinxon Umaralieva, viloyat IIB bo’linma boshlig’i Botir Egamberdievlar ishtirok etdilar va so’zga chiqdilar.


 



Baxtimiz qomusini sharaflab…

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 



4 dekabr kuni Pedagogika  fakulteti professor-o’qituvchilari va talabalari ishtirokida O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 22 yilligiga bag’ishlab “Baxtimiz qomusi” mavzusida  ma’naviy-ma’rifiy tadbir o’tkazildi. Tadbirda “Pedagogika va psixologiya” va “Musiqa va mehnat ta’limi” kafedralari professor-o’qituvchilari, Ma’naviyat va ma’rifat bo’limi boshlig’i O.Oqyigitov, “Milliy g’oya va falsafa” kafedrasi katta o’qituvchisi Z.Qayumov, fakultet dekani J.Komilov, dekan o’rinbosarlari, kafedra mudirlari, guruh raxbarlari, talabalar ishtirok etdilar.Tadbirni “Pedagogika va psixologiya” kafedrasi katta o’qituvchisi Omon Suvonov kirish so’zi bilan ochdi va boshqarib bordi.


 



Энг фаол маънавият тарғиботчиси

Ёшларга оид давлат сиёсати
Жамият


Давлатимиз томонидан интулувчан, илмга чанқоқ, иқтидорли шунингдек, ҳар томонлама истеъдодли ёшларимиз қўллаб-қувватланиб, уларнинг изланишлари, илмнинг юксак чўққиларини эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётгани барчамизга маълум.


Хусусан, “Камолот” ЁИҲ  Марказий кенгашининг 2014 йилга мўлжалланган иш режаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги 07-26-48-сонли йиғилиш баёнига асосан “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” Республика кўрик-танлови ўтказилди.    


 


29-октябр куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сирдарё вилоят кенгашида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Танлов Низим талаблари асосида ўтказилди. Гулистон давлат университети Ўқув методик бўлим методисти ва “Миллий ғоя ва фалсафа” кафедраси ўқитувчиси Нуриддин Саидкулов танловнинг вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди.



Соғлом турмуш тарзини шакллантириш

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Гулистон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2133-сон Қарорлари ижросини амалга ошириш бўйича 2014 йил 28 ноябр куни Педагогика факультети 4-босқич талаба-ёшлар ўртасида “Эбола вируси” нинг  тарқалишини олдини олиш бўйича Педагогика факультети маънавий-маърифий масалалар бўйича декан ўринбосари А.Бобожонов, Маънавият-маърифат бўлими услубчиси Г.Хашимовалар бошчилигида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбирда вилоят “ДСЭНМ” Эпидемиология кузатув бўлими мудири, бўлим шифокори Алишер Бойқулов, “Саломатлик маркази” ходими Т.Сувонқулов, “Кўп тармоқли марказий поликлиника” шифокори А.Ф.Поршутина, университет хамширалари Н.Ғанишерова, Ш.Турсунқуловалар иштирок этди.


 



Номдор стипендиялар соҳиблари бўлишди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

   


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014-йил 4 сентябрдаги 350-сонли буйруғига мувофиқ тузилган Ўзбекистон Республикаси номдор давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг 2014-йил 22 сентябрдаги баённомасига асосан талабаларга 2014-2015-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси номдор Давлат стипендиялари тайинланди.  Вазирликнинг 2014-йил 2 октябрдаги 394-сонли буйруғининг 1- ва 3-иловаларига мувофиқ 2014-2015-ўқув йили учун Гулистон давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факултети “Иқтисодиёт” таълим йўналиши 3-курс талабаси Муҳаммад Мусурмонқуловга 2014-йил 1 сентябрдан  “Навоий” номидаги, Табиатшунослик факультети “Биология” таълим  йўналиши 4-курс талабаси Зуҳра Аннақуловага “Улуғбек” номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияси тайинланди.



“Энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


21 октябрь куни ГулДУда “Энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Тадбирни университет маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Обиджон Оқйигитов очиб, кўрик-танловнинг моҳияти хусусида тўхталди. Шундан сўнг Ҳайъат раиси, вилоят маънавият-тарғибот маркази мутахассиси Тошпўлат Ҳайитбоев сўзга чиқиб, иштирокчиларни беллашувнинг шартлари билан таништирди.  Дастлаб Жиззах давлат педагогика институти “Педагогика-психология” факультети деканининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Гулмурод Худойназаров ўзининг дастур ва режалари ҳамда маънавият тарғиботчиси сифатида амалга оширган ишларини тасдиқловчи видеолавҳалар ва альбомларни ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди. Сўнгра ўзининг чиқишларида маҳаллаларда маънавий тадбирлар ўтказиш, диний экстремизм оқимига кириб қолмаслик учун тарғибот ишлари олиб боришда ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маъруза ўқиди.


 



Юртимиз тараққиёти – ёшлар қўлида!

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги барча  76 та олий ўқув юрти биринчи курс талабаларининг Тошкент шаҳри  ва вилоятлардаги мустақиллик йилларида бунёд этилган иншооатлар, завод-фабрикалар, қўшма корхоналар  билан танишдилар.


 



Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!

Гулистон давлат университети
Илм-фан


2 сентябрь куни соат 8:00 да университет фавора олди майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватан, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга“Оила ва жамият”  газетасининг вилоят бўйича муҳбири, шоира Баҳорой Холбекова, меҳнат фахрийси, “Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчиси Омон Сувонов, вилоят Маънавият тарғибот маркази мутахассиси, шоир Алишер Нур, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, шахмат бўйича 15 карра  Ўзбекистон чемпиони, Филология факультети 2-курс талабаси Сарвиноз Қурбонбоева, “Муҳаммад Юсуф — Ватан куйчиси” мавзусида ўтказилган Республика  иншолар танлови ғолиби, Филология факультети 3-курс талабаси  Шоҳсанам Қаюмова ва “Ягонасан, муқаддас Ватан” мавзусида ўтказилган республика қўшиқлар танловининг ғолиби, Мусиқа таълими йўналиши 3-курс талабаси Шаҳноза Хушиевалар иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.


 



Ягонасан, муқаддас Ватан!

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида университетда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича комиссия тузилди ҳамда 20 июн куни танловнинг биринчи босқичи Низом талабларига мувофиқ ўтказилди.


 



МАЪНАВИЯТ ИНСОННИ КОМИЛЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

Ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, халқимиз интилаётган келажаги буюк давлатни барпо этишга баркамол авлодгина қодир бўлади.


 


Ислом Каримов



Мустақил ҳаёт бўсағасида

Ёшларга оид давлат сиёсати
Жамият


Бугунги кунда мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятли, дунёқараши кенг, мустаҳкам билим эгалари бўлган ёшларимизнинг эришаётган ютуқлари давлатимиз томонидан уларга кўрсатилаётган  юксак эътиборнинг самарасидир.


 



“Залолатни юклаб олма” фильми намойиш этилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 Мамлакатимизда юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, ёт ғоя ва таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетга эга, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай эзгу ишларни амалга ошириш мақсадида 25 июн куни катта фаоллар залида проректорлар, деканлар, декан ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, “Камолот” ЁИҲнинг бошланғич ташкилоти етакчи ва фаолларига; 26 июн куни видеоконференция залида академ гуруҳлар талабаларига “Зиё” студияси томонидан тайёрланган “Залолатни юклаб олма” фильми намойиш этилди.


 


 


 Ушбу фильмда бугунги кунда динни байроқ қилиб олган экстремистик ҳаракатлар томонидан интернет орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг моҳияти, уларнинг асосий мақсади, халқимиз, хусусан, ёшларимизни бундай таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг устувор вазифаларига алоҳида урғу берилганлиги тарғиб қилинди. Жами 1500 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва талабалар ушбу фильмни тамоша қилдилар.


 



Гулистон давлат университетида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга ўрин йўқ

Гулистон давлат университети
Илм-фан


12 июн куни университет катта фаоллар залида Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбир ўтказилди. Тадбирда Сирдарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси бўлинма бошлиғи, полковник Н.Турдимуродов, бўлинма катта терговчиси, майор С.Холматов, университет ректори А.Эминов ҳамда университетнинг проректор,  декан,  кафедра  мудирлари ва  профессор – ўқитувчилар, бўлим бошлиқларидан  иборат  289  нафар аъзоси иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги 372-сонли Қонуни билан амалдаги Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар, Республика ҳамда вилоятимизда гиёҳвандлик ва одам савдосига қарши кураш ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.