avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг хусусиятлари

Блог им. 307guldu

          Ҳозирги жадал глобаллашув жараёни амалга ошаётган бир даврда ёшларнинг маънавий- ахлоқий тарбияси бир лаҳза бўлсада ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг, бутун жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолмаслиги зарур. Глобаллашув эзгуликка хизмат қилсада, баъзан унинг имкониятларидан ёвуз ниятли кимсалар ҳам фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладилар. Бундай кучларнинг дунёда кам эмаслиги ҳаммага аён. Турли йўллар ва воситалар билан ёшлар онгига таъсир этиш, энг муқаддас ҳис-туйғуларни, диний ишоч ва эътиқодни сохталаштириб ғараз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маънавий тарбияни бугунги куннинг энг долзарб муаммоси деб қараш айни ҳақиқат ҳисобланади.


 



Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг хусусиятлари

Блог им. 307guldu

          Ҳозирги жадал глобаллашув жараёни амалга ошаётган бир даврда ёшларнинг маънавий- ахлоқий тарбияси бир лаҳза бўлсада ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг, бутун жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолмаслиги зарур. Глобаллашув эзгуликка хизмат қилсада, баъзан унинг имкониятларидан ёвуз ниятли кимсалар ҳам фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладилар. Бундай кучларнинг дунёда кам эмаслиги ҳаммага аён. Турли йўллар ва воситалар билан ёшлар онгига таъсир этиш, энг муқаддас ҳис-туйғуларни, диний ишоч ва эътиқодни сохталаштириб ғараз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маънавий тарбияни бугунги куннинг энг долзарб муаммоси деб қараш айни ҳақиқат ҳисобланади.


 



Интернет ва ёшлар аҳлоқи

Блог им. 307guldu

Ҳар бир  янгилигу кашфиётнинг ижобий ва салбий оқибатлари бўлганидек, интернетнинг  ҳам ёшлар тарбиясига  салбий таъсир этувчи жиҳатлари  йўқ эмас. Бугунги ёшлар  интернет тармоғидан фақат илм эгаллаш,  ахборот олиш йўлида фойдаланмоқда десак, янглишамиз. Интернет клубларига кирганда,  уни тўлдириб ўтирган  ёшларни кўриб  хурсанд бўламиз. Аммо аксарият  оила даврасида кўриб  бўлмайдиган шахвоний ёки  вахшиёна  видеофилмларни томоша қилиш,  турли вилояту  шаҳарлардаги  қиз ва йигитлар  билан севги номалари алмашиш,  ушбу тармоққа ўз суратларини  киритиб  реклама қилиш билангина бандлигига  гувоҳ бўламиз. 


 



Эртаклар ёшларни эзгуликка йўналтирувчи восита сифатида

Блог им. 307guldu

Халқ бадиий ижодининг қизиқарли, ёшларни ўзига ром этадиган, ҳаёт воқелигини ажойиб ва ғаройиб, жозибали қилиб, тингловчиларда беихтиёр завқ уйғотадиган, мудом яхшиликка етаклайдиган, воқеа ва ҳодисаларни ранг-баранг тарзда баён қиладиган, ҳажм жиҳатидан достонлардан кейинда турадиган, кенг қамровли асарлар эртаклар ҳисобланади.


 



Мақоллар ёшлар тарбиясининг руҳий озуқаси

Блог им. 307guldu

Мақол халқ оғзаки ижодининг кучли таълим-тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, жуда ихчам шаклдаги, чуқур ва кенг мазмунли, ҳамма томонидан қўлланилиши мумкин бўлган жанрларидан бири ҳисобланади. Мақолларнинг узоқ тарихий тараққиёт илдизлари мавжудлиги, қайси даврда яратилган бўлса, ўша давр муаммоларини қамраб олганлиги, ҳозирги кунгача янгидан янги намуналарининг пайдо бўлиши унинг халқ орасида қадрланишининг белгисидир.Мақоллар халқнинг турмуш тарзини, ижтимоий-сиёсий, моддий-иқтисодий, маънавий-маърифий, касбий-маданий тажрибаларини, ҳаётдаги кузатишлари ҳамда уларга нисбатан ижобий ёки салбий муносабатларини ифодаловчи умумлашма ва хулосаларининг мевасидир.


 



Маънавият оиладан бошланади

Блог им. 307guldu

“Оила–табиатнинг шох асарларидан биридир” – деб таърифлаган эди, ўтган асримизда яшаган Америка файласуфи Жорж Сантаяна. Бугунги кунда, глобал муаммога айланиб бораётган ушбу “шох асар”нинг ўзбек оиласи олдидаги вазифалари нималардан иборат бўлиши мумкин. Президентимиз томонидан эълон қилинган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурида юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш муҳим масалалардан бири деб эътироф этилган. Фарзандларимизни ҳар томонлама етук, мустаҳкам эътиқодли, комил инсон қилиб тарбиялаш учун, бугунги ўзбек оиласи нималар қилиши лозим.


 



Нравственное воспитание учащихся на уроках литературы

Блог им. 307guldu

Литература в школьном изучении полифункциональна по своим целям и задачам, полифонична по содержанию: в ней звучат голоса писателей, исторических эпох и литературных направлений. В художественных  произведениях поднимаются вопросы этики, эстетики. Политики, а иногда даже стратегии и тактики боевых сражений. Но самое главное – проблема души и духа отдельного человека и целого народа.


 



Ўзбек исмлари маънавияти

Блог им. 307guldu

         Инсон борлиқнинг энг мўътабар хилқати. Яратган унга мукаммал, ҳар томонлама мутаносиб ва гўзал жисм билан биробар ақл-идрок, тил-забон ҳам берган. Ҳар бир инсон – бир олам. Унинг ички дунёси, “мен”и, покиза тийнати – маънавий қиёфаси бутун борлиғи билан қадр тарозусида ўлчанадиган, бироқ ҳар бири ўз ўрнида бебаҳо гавҳарлардир.


 



Маънавий тўқлик-Миллий фазилат

Блог им. 307guldu

Ҳаёт-инсон ва барча тирик организмлар учун яшаш тарзи, муҳит, неъмат. Унинг моддий-иқтисодий, маънавий-маънавият, муносабат-сиёсат каби жабҳалари мавжуд. Агар иқтисодиёт инсон ҳаётини моддий томонларини ташкил этса, маънавият унинг маънавий — руҳий жиҳатларини ташкил этади.


 



Миллий мафкурамизнинг бадиий асослари

Блог им. 307guldu

Дунёдаги жамики тараққий этган, ривожланган мамлакатлар тарихи, жумладан Ўзбекистонимиз тарихий тараққиёти ҳам шуни кўрсатмоқдаки муайян ва аниқ мақсадни кўзлаган ғоя билан қуролланган халқ ва жамият жаҳон сиёсий майдонида қаддини  ростлаб, ниятига, кўзлаган мақсадига ета олади. Ўзини буюк халқ сифатида намоён қила олади. Ҳар бир одамни муайян инсоннинг куч-қудрати, салоҳияти унинг билими, ақл-заковати, тафаккур даражаси билан белгилангани каби, ҳар бир халқнинг куч-қудрати ҳам унинг маънавий салоҳияти, миллий мафкураси ва олға етаклайдиган ғоялар тизимида намоён бўлади, Бугунги кунда Ватанимиз маънавий ҳаётида миллий мафкура жуда катта рол ўйнамоқда.


 



Ёш авлод тарбиясида тарихий асарларнинг ўрни

Блог им. 307guldu

 


Ҳозирги ёш авлод тарбиясида ёзувчи Асад Дилмурод ижодининг ўрни беқиёс. Адиб ижодининг бадиий кўлами кенг бўлиб, унинг асосий қисмини тарихий мавзуда ёзилган асарлари ташкил қилади. Ёзувчи мозийга қайтиб иш кўрар экан, унинг миллий насри асосида бугунги кун акси номаён бўлиб туради. Ҳар бир даврга хос асар, у қайси мавзуда яртилмасин, инсонни комиллик, эзгулик сари етаклайди. Кишининг руҳий оламини поклаб, кўнгил уммонига бебаҳо гавҳар бўлиб ёғилади. Жумладан, Асад Дилмурод ижоди ҳам образлар оламининг ҳилма-хиллиги, воқеалар руҳий кечинмалар, ўткир психологик қарама-қаршиликлар асосига қурилганлиги, узоқ ўтмишнинг асосли бадиий талқин этилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.


 



Физика таълимида узвийликни таъминлашда инновацион технологиялардан фойдаланиш

Блог им. 307guldu

Президентимиз И.Каримов замонамизга мос ва хос, эркин фикрловчи шахсни тарбиялаш ғоясини илгари сурар эканлар, бунинг учун мамлакатда узлуксиз таълимни шакллантириш зарурлигини уқтирдилар. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да бу ғоя асосий дастурул амал сифатида ривожлантирилди ва таълим муассасалари олдига узлуксиз таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялаштиришнинг пухта механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масаласи яқин йиллар учун асосий вазифа қилиб қўйилди. Ҳозирга келиб бу борада анчагина назарий ва амалий ишлар бажарилди. Жумладан, узлуксиз таълим тури учун ўқув дастурлари яратилди. Бу эса умумтаълим  фанларидан яратилган дастурларниг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга асос бўлди.


 



Глобаллашув жараёнларида "Оммавий маданият"нинг хуружлари

Блог им. 307guldu

 «Обод турмуш йили» муносабати билан «Камолот» ЁИҲ Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.


 



Оила даврасида

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият

 Ҳаммамизга маълумки, оила жамиятнинг бир бўлагидир. Унинг бағрида осойишталик, тўкинлик, хотиржамлик, аҳиллик бўлса, инсонлар чинакам бахт нашидасидан баҳраманд бўладилар. Ҳар доим дастурхон атрофига йиғилган ўзбек оилаларида одатга кўра, уйнинг тўридан жой эгаллаган боболар ва момолар ёшлар панд-ўгитлар бериш билан бирга дуога қўл очиб, уларнинг бахту камолини, саодатли кунларини, орзулари ушалган дақиқаларда қувониш ниятида покиза тилакларини билдирадилар.


 



Буюк ўзбек кимёгарлари

Блог им. 307guldu

 Академик Шукур Толипович Толипов мамлакатимизда аналитик кимё фанининг ривожланишига, академик Собир Юнусович Юнусов органик кимё фанига, академик Обид Содиқович Содиқов биоорганик кимё фанига, академик Малик Набиевич Набиев маъданли ўғитлар кимёсига, академик Карим Содиқович Ахмедов коллоид кимё фанига, академик Хамдам Усмонович Усмоновлар полимерлар кимёси фанларига асос солган, ҳамда мамлакатимизда кимё фанининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган забардаст, буюк ўзбек кимёгарларидандир. Уларнинг номлари чет элда нашр этилган «Дунёнинг таниқли кимёгарлари» китобидан муносиб ўрин олганлар.


 



Muhofaza va “Qizil kitob”

Блог им. 307guldu

 


Yer yuzida qulay muhit vujudga kelishi natijasida, asta-sekin unda hayotning ilk rivojlanish sikllari taraqiy eta boshladi.Uning murakkablashuvi va abiotik, biotik tizimlarning shakillanishi natijasida o’simliklar va hayvonlarning ilk turlari paydo bo’ldi, ular muhitning har-xil noqulay o’zgarishlari ya’ni yong’in,  zilzila, suv toshqini va boshqa omillar ta’sirida saralana bordi hamda rivojlanishni davom ettirdi.


 



Маънавият куни

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 


Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ёшлар тарбияси, соғлом, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни вояга етказиш масаласи асосий масала сифатида катта диққат, эътибор қаратилди. Халқимиз, жамиятимиз олдига қўйилган бу вазифани амалга ошириш учун катта ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг “Маънавият – енгилмас куч” асарларида, шунингдек 2012 йил 16-17 феврал кунлари Тошкентдаги симпозумлар саройида таълим-тарбияга бағишланган халқаро анжуманда бу масала устувор долзарб вазифалар белгилаб берилган. Дунё ҳамжамияти муомаласига Таълимдаги “Ўзбек модели” деган термин кириб келди.


 



Таълим тизимидаги “Ўзбек модели” – ижтимоий тараққиётнинг кафолати

Блог им. 307guldu

Ўзбекистон мустақилликка эришгач тараққиётнинг ойдин йўлига чиқиб олди. Буни ўтган йигирма бир йилдан ортиқ вақт давомида эришилган ютуқлар ҳам тасдиқлаб турибди. Қайсики халқ, миллат ўзининг тараққиёти ва келажагига бефарқ бўлмаса, албатта таълимга, илм-фанга катта эътибор билан қарайди. Мамлакатимизда  таълим соҳаси бўйича ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. 1997 йилнинг августида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Таълим давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.


 



Ёшлар калажак пойдевори

Блог им. 307guldu

Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат,  ёшларнинг ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Шу маънода юртимизда истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ ёшлар масаласига давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қараб келинмоқда. Ўтган йилларнинг «Соғлом авлод йили», «Ёшлар йили», «Баркамол авлод йили» деб номланишида катта фалсафа бор.


 



Беллашувларга тайёргарлик қизғин

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Айни кунларда Гулистон давлат университети Педагогика факультети Жисмоний тарбия йўналиши мураббийлари ва спортчи талабалар Бухоро шаҳрида ўтказиладиган “Универсиада -2013” мусобақаларига қизғин тайёргарлик кўришяпти.