avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Меҳрга ташналар ҳузурида

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Педагогика факультети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, «Педагогика ва психология», “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Санъат ва муҳандислик графикаси” кафедралари, 3-311, 3-407, 3-408-гуруҳларнинг талабалари, География ўқитиш методикаси йўналиши 4-48-гуруҳ талабалари иштирокида Сирдарё вилоят Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да “Сўзларнинг сеҳрли сиёғи” мавзусида тадбир  ўтказилди. 30 нафардан ортиқ тарбиячи ва тарбияланувчилар қатнашган тадбирни  “Болалар шаҳарчаси” директори Покиза Аҳмаджонова очиб, мавзунинг моҳияти хусусида тўхталди.


 



Тайинланди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

 


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2014 йил 20-январдаги 10-К буйруғига асосан Филология факультети “Ўзбек тилшунослиги” кафедраси мудири, филология фанлари номзоди Султонбек Эрмаматович Нормаматов 2014 йил 20 январдан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Гулистон давлат университетининг Маънавий-маърифий масалалар бўйича проректори лавозимига тайинланди.



Ҳавас келтириб яшаган устоз

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Бешафқат ўлим 2013 йилнинг 31 декабрида Республикадаги етакчи тилшунос олим, “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасининг доценти, филология фанлари номзоди Босим Тўйчибоевни орамиздан олиб кетди. Домла бир неча ой давом этган оғир хасталикдан сўнг 73 ёшида бу дунёни тарк этди.


 


Файласуф олимларимиздан бири “Бу дунёга келиш ихтиёрсиз, ундан кетиш ихтиёрсиз. Фақат шу оралиқда қандай яшаш сенинг ихтиёрингда”, – дея таъкидлаган эди. Яхши ҳам, ёмон ҳам, доно ҳам, нодон ҳам бу оламдан ўтади. Лекин яхши инсонлар, маърифатли ва ижодкор олимларнинг ўлими қайғулироқ, аламлироқ бўларкан. Ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти, тилшунос олим, жонкуяр устоз, меҳрибон ота марҳум Босим Тўйчибоев домла ҳам ана шу келиш ва кетиш оралиғида, ҳеч муболағасиз, барча учун намуна ва ибрат бўла оладиган умрни яшаб ўтдилар. Бу дунёда яшаётган ҳар бир инсон ўзидан кейин савоб етказиб турувчи амалларни кўпроқ қилиши кераклиги барчамизга маълум ҳақиқат.


 



“Ўзбегим ўғлонлари” кўрик-танлов ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Университет фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллигага бағишланган “Ўзбегим ўғлонлари” кўрик-танлови ўтказилди. Мазкур беллашувда беш нафар талаба ўзаро куч синашдилар. Улар “Таништирув”, “Иқтидорим — истеъдодим”, “Қизиқарли саволларга қизиқарли жавоблар” шартлари бўйича ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш қилдилар. Тадбир давомида томошабинлар танлови ҳам ўтказилиб, иштирокчи йигитлар бу шартни талаба қизлар билан биргаликда бажардилар. “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг “Божалар” жамоаси аъзолари ўзларининг дастурларини намойиш этиб, кўнгилларни хушнуд этдилар.



Биз - ўзбек қизларимиз

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият

Олам яралгандан буён она тупроқ бағридан униб, кўз очган зумрад ялпизлару чечаклар, турфа гулларгача барча-барчаси қуёшнинг заррин нурларини емиб, унга талпинади. Мободо борлиқдаги бирорта гиёҳ қуёш нурини кўрмаса, охири сўлиб, хас-хазонга айланади.  Демак, халқимизда бежиз, қуёш-ота, ер-онага қиёсланмайди. Офтоб рўзи заминдаги барча тириклик манбаига нигоҳ ташлаб меҳрини берсагина ер тўйдиради. «Олам шу икки унсурдан иборатмикин?» деган хаёлга бораман. Ўзбек халқида аёлларни гулга менгзашади. Айниқса, ёзувчи, шоирларимиз саньаткорларимиз бу юмушни ўрнига қўйишади. Демак, эр йигит оила қуёшига, аёл унинг гулига қиёсланар экан, турмушга чиқмаган қизларимиз ғунча эканлиги аниқ.  Шу ўринда ғунчани кўз олдимизга келтирайлик. Ҳар бир очилмаган ёки очилиш арафасида турган ғунчанинг ташқи сиртида яшил қобиғи бўлади.  Бу қобиқ шу ғунчанинг бутун гўзаллиги ва ифорини бегона кўзлардан асрайди.
 

Мардлар қўриқлайди Ватанни!

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йилнинг 10 январида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган СССР Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ўқув муассасаларини Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олиш тўғрисида”, 14  январда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида” қарорлар қабул қилди. Ушбу қарорларни инобатга олган ҳолда ҳамда 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.



Созимда Ватан васфи

Нафосат гулшани
Шеърият ва адабиёт


2013 йил ноябр ойида Тошкентдаги «Адиб» нашриётида республикамизда яшаб ижод қилаётган ёш қаламкашларнинг шеърий гулдастасидан иборат «Созимда Ватан васфи»деб номланган тўплам чоп этилди. Шуниси қувончлики, ушбу китобдан Гулистон давлат университети Филология факультети 3-босқич талабаси Шоҳсанам Қаюмованинг ҳам назмий битиклари ўрин олган.


 


 



Гулистон давлат университетида байрам тадбири ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

            


 13 январь куни Гулистон давлат университетининг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 22 йиллиги ва 14 январь–Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Миллий армиямиз-Мустақиллик ва тинчлик таянчи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир аввалида университет Хотин-қизлар  қўмитаси раиси Раъно Сатторова байрам мавзусида сўз юритиб, барчани муборакбод этди. Университет ректори, профессор Ашраф Эминов тадбирни очиқ деб эълон қилди ва 22 йиллик давр мобайнида Армиямиз янада мустаҳкамлангани ва тинчликни таъминлаб, ўз бурчларини шараф билан адо этаётган Ватан ҳимоячилари садоқатини алоҳида мамнуният билан эътироф этиб, йиғилишда иштирок этаётган ҳарбийлар хизматчиларни, профессор-ўқитувчиларни ва талабаларни айём билан қизғин табриклади.


 



Ўзбек мард ўғлонларига байрам табриги

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Мустақиллик юртимиз тараққиётининг ойдин йўлини бошлаб берди. Халқимиз озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсад сари одимлаб бормоқда. Ўтган давр мобайнида сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётимизда улкан ўзгаришлар, залворли ютуқлар, самарали ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг турмуш фаровонлиги ортиб, қишлоқ ва шаҳарларимизнинг қиёфаси кун сайин ўзгариб, озодлик ва ободликнинг сурурини дилдан ҳис этмоқдамиз. Албатта, бу ютуқларнинг замирида битта сўз – тинчлик ётибди. Чунки юртимизда барқарорлик ва тинчликнинг ҳукм суриши, сарҳадларимизнинг дахлсизлиги, фуқароларимиз турмушидаги ҳаловат ана шу тинчлик деган неъматнинг мевасидир.



“Соғлом бола йили“ одимлар шаҳдам

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик

                        


  2014-йил «Соғлом бола йили»


 


 


   Ўз ўрнин алмашар фасллар бир-бир,


   Ҳаётнинг безаги – сермазмун умр.


   Бекамлик, тўкинлик  бахш этар сурур,


   “Соғлом бола йили” одимлар шахдам.



Иқрор

Нафосат гулшани
Шеърият ва адабиёт


Олисларда қолган ҳисларим,


Мени бир бор йўқланг, илтимос.


Айтмай қўйди сирларин менга


Кўнглимдаги ширин сўз-овоз.


 


Ҳайқиради дунёлар нега?


Тинмай ўчин оларлар такрор.


Гунохим не, билмай мен хуноб,


Юрак қилди сўнгги бир қарор.



Ёш болали - ёш оналар учун

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик


Фарзанд азиз, унинг камолини кўриш барчангизга насиб этсин. Оналик бахтига сазовор бўлган ёш келинларга ушбу эслатмалар фойдали эканлиги шубҳасидир.



Баркамол авлод саломатлиги - мамлакат келажаги

Обод турмуш - жамият пойдевори
Жамият


Президентимиз И.А.Каримов ёшлар бизнинг келажагимиз деб бежизга таъкидламаган. Ёшлари соғлом, бақувват, ақлли, билимли ва юксак маънавиятли мамлакатнинг келажаги албатта қудратли бўлади.


 


Юрт равнақида ёшларнинг ўрни беқиёсдир. Бунинг учун ёшларни тўғри тарбиялаш, уларни саломатлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Республикамизда ёшларнинг саломатлигини таъминлаш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу масалага давлат даражасида эътибор қаратилиб, Президент фармонлари ва қарорларида ўз аксини топмоқда. Кенг жамоатчилик орасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида мақолалар, эшиттиришлар, кўрсатувлар бериб борилмоқда. Бугунги кунда ёшлар саломатлигини таъминлаш учун уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш зарур.


 



Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг хусусиятлари

Гулистон давлат университети
Илм-фан

         


   Ҳозирги жадал глобаллашув жараёни амалга ошаётган бир даврда ёшларнинг маънавий- ахлоқий тарбияси бир лаҳза бўлсада ота-оналарнинг, устоз-мураббийларнинг, бутун жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолмаслиги зарур. Глобаллашув эзгуликка хизмат қилсада, баъзан унинг имкониятларидан ёвуз ниятли кимсалар ҳам фойдаланиб қолишга ҳаракат қиладилар. Бундай кучларнинг дунёда кам эмаслиги ҳаммага аён. Турли йўллар ва воситалар билан ёшлар онгига таъсир этиш, энг муқаддас ҳис-туйғуларни, диний ишоч ва эътиқодни сохталаштириб ғараз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маънавий тарбияни бугунги куннинг энг долзарб муаммоси деб қараш айни ҳақиқат ҳисобланади.


 



Вақтни ўлчаш тақвими

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Тарихда ҳар бир халқ  ўзининг тақвим системасига ега бўлган. Турли халқларнинг тақвимлари бир-биридан фарқ қилган. Тақвимларнинг фарқ қилишига уларнинг бошланиши қабул қилиши, бир ойни неча кун деб қабул қилиниши бир йилни неча ой, деб олиш ва уларнинг татбиқланиши сабаб бўлган.  


 



Янги йил тарихи

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Байрамлар қадимги даврлардан бошлаб халқ ҳаётининг энг муҳим ва таркибий қисмига айланиб кетган. Дунёда байрамлар жуда ҳам кўп ана шундай байрамлардан бири Янги йил байрамидир. Мен Тарих йўналиши талабаси бўлганлигим сабабли ҳам байрамлар ҳамда воқеаларнинг келиб чиқиш тарихига қизиқаман. Янги йил байрами муносабати билан ушбу байрам ва унинг келиб чиқиши тарихи тўғрисида тўплаган айрим маълумотларимни тенгдошларим билан баҳам кўрмоқчиман.