avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Бошланғич таълимда интеграллашган инновацияларни тадбиқ этишнинг аҳамияти

Гулистон давлат университети
Илм-фан

                                                                               Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий моҳияти таълим мазмуни ва шаклини такомиллаштиришга қаратилган. Фан-техника тараққиёти, жамиятимизнинг демократлашуви, ахборот миқёсининг ошиб бориши каби омиллар боланинг шахсий хусусиятларига, жумладан, идрок эта олиш, тасаввур ва фикрлаш, ақлий қобилиятларининг ривожланишига олиб келди. Боланинг оламни билишга бўлган эҳтиёжи ҳар томонлама кескин ошганлиги ҳеч кимга сир эмас.



Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимнинг ўрни

Гулистон давлат университети
Илм-фан

        


        Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди.


         Жаҳон илм-фанидаги оламшумул кашфиётлар инобатга олинган ҳолда буюк алломаларимизнинг таълимотлари асосида янги авлод дарсликлар, ўқув қўлланмалар, таълим ресурслари ишлаб чиқилди. Уларни талаба-ёшларнинг ўқиб ўрганиши учун зарур бўлган қонун-қоидалар, шарт-шароитлар, методлар, воситалар, ташкил этишнинг шакллари назарий ва амалий жиҳатдан асосланди.



Ватан ҳимояси-муқаддас бурч

Гулистон давлат университети
Илм-фан

20 декабрь куни ГулДУ  фаоллар залида 14 январь — Ватан ҳимоячиларига бағишланган “Ўзбекистон ягона Ватаним” шиори остида “Ватан ҳимояси-муқаддас бурч” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни университет ректори, профессор А. Эминов очди. У Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг фаолияти хусусида сўз юритиб, ўз бурчларини шараф ва масъулият билан адо этаётган Ватан ҳимоячиларининг  вазифаси машаққатли эканлигини уқтирди. Сўнгра  университет доценти Р.Маҳмудов, Сирдарё  вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси шахсий таркиб билан ишлаш бўйича бошлиқ ўринбосари, подполковник А.Каримов мавзу юзасидан ибратли фикрларини билдирдилар. 


 



“Ватан химоячилар куни”нига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


18-декабр куни Республика давлат бошқарув Академияси ректори —  Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзоси, Сирдарё вилоятида байрам тадбирларини ўтказиш бўйича масъул профессор Абдувоҳидов Абдужаббор Абдусатторович раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12-декабрдаги “Ватан химоячилар куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Р-4174-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда иллиқ байрам сифатида, халқимизнинг катта бир қадриятига айланган тантана қилиб ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.



Гимнастрадада иштирок этдилар

Гулистон давлат университети
Илм-фан



Университетнинг спортчи аёлларидан уч нафари 14-15-декабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Гимнастика барча учун” деб номланган республика 7-олимпиадасида иштирок етиб, бадиий гимнастика бўйича спорт ҳаракатлари мужассам гимнастик рақсларни намойиш етиб, совринли ўринга сазовор бўлдилар.


 


“Умумий биология” кафедраси катта ўқитувчиси Рўзигул Бозорова “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси катта ўқитувчиси Светлана Козлова,  “Умумий кимё ва кимёвий технологиялар” кафедраси катта лаборанти Улбўсин Акиндикова ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди. Улар иштирокчилар ва мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлиб, университет шарафини ҳимоя қилиб қайтишди.



Ўқув машғулотлари ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

           


                                                                            Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2013 йил 14-ноябрдаги 419-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида университет ректори, профессор А. Эминовнинг 411-0 буйруғига асосан, Олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказлари ходимларини Ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш самарадорлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курси ҳамда Ахборот ресурс марказларида электрон ахборот таълим ресурсларини шакллантириш ҳолатини ўрганиш учун ўқув машғулотлари ташкил этилди. Шу муносабат билан АРМ ходимларидан 11 нафари уч ҳафталик видеоконференция орқали малака ошириш курсига қатнашдилар.


 



“Ватан келажаги сенинг қўлингда” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди.

Гулистон давлат университети
Илм-фан

2013 йил 6 декабрь куни соат 14.00 да Гулистон давлат университети фаоллар залида “Конституция – ҳуқуқий қомусимиз” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарни Гулистон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор А.Эминов кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллик байрами муносабати билан талабалар ўртасида “Конституция –бахтимиз пойдевори” мавзусидаги иншо ва рефератлар танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган талабалар “Фахрий” ва “Мақтов ёрлиғи” лари билан тақдирланадилар. 


 



Юксак маънавият - енгилмас куч

Миллий тарихий тафаккур
Жамият


Маънавият соҳасидаги ислоҳотлар ҳам босқичма-босқич, тадрижий асосда амалга оширилмоқда. Ўтган 22 йил давомида мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, ор-номусимиз, ғурур-ифтихоримиз тимсоли, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг ҳаётбахш манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барча ватандошларимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллади. Мустақиллигимизни қўлга киритгач, мамлакатимиз ўтмишига, халқимизнинг бой тарихий меросига, миллий маънавий қадрият ва анъаналарга бўлган муносабатимиз тубдан ўзгарди. Истиқлол даврида миллатимиз ва халқимизнинг ғурури, у ҳақдаги барча тарихий ҳақиқатлар тикланди. Миллий байрам ва урф-одатларимиз яна маънавий мулкимизга айланди. Азиз авлиёларимизнинг қаровсизликдан нураб, деярли йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолган мақбаралари, масжид ва мадрасалар тубдан таъмирланди.


 



Истиқлол йилларида Сирдарё

Сирдарё ўз тарихига эга воҳа

Халқимиз эришаётган бетимсол ютуқларда Сирдарё вилояти меҳнат аҳлининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Буни шу йилнинг 19 июнь куни Президентимиз Ислом  Каримов Жиззах ва Сирдарё вилоятларига ташрифи чоғида Сирдарё ҳам кейинги йилларда тараққиёти юксалиб бораётган вилоятлар қаторига чиққанлигини эътироф етиб, бу ерда бўлаётган ўзгаришларга ижобий баҳо берганлигида ҳам кўришимиз мумкин.


 


 



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллиги байрами муносабати билан “Ватан келажаги сенинг қўлингда” мавзусидаги илмий-амалий семинар

Гулистон давлат университети
Илм-фан

2013 йил 28 ноябрь куни Гулистон давлат университетида вилоят Адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишлаб, «Ватан келажаги сенинг қўлингда» мавзусидаги тарғибот лойиҳаси бўйича илмий-амалий семинар университетнинг катта фаоллар залида бўлиб ўтди. Тошкент давлат юридик университети доценти Раҳмонов Қўчқор Ўрмонович, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Қудратов Иномжон Сатторқулович, вилоят имом-хатиби Усмонов Мўминжон хожи, университет профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари, Гулистон шаҳар маҳаллалари фаоллари, Халқ таълими ва Ўрта махъсус касб-ҳунар таълими ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.


 



“Аниқ фанларни ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуман

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 Бугун юртимизда таълим соҳасида ўтказилаётган ислоҳотлар таълимни сифат босқичидан модернизациялаш босқичига ўтганлиги билан характерланади.  Бу эса таълимга янгича ёндошишни, уни замонавий илғор усуллар асосида, ахборот коммуникацион технология воситаларида унумли фойдаланган ҳолда ташкил этишни талаб қилади. Айниқса, аниқ фанларни чуқур ўзлаштириш мамлакатимиз иқтисодиётини техник ва технологик янгилаш, келгусида ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга асосланган  саноатни барпо етишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.


 



“Талабалар куни” га бағишлаб ўтказилган байрам тадбири

Гулистон давлат университети
Илм-фан

  2013 йил 19-ноябр куни “Обод турмуш йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш режаси доирасида “Талабалар куни”га бағишлаб, “Талабалик олтин даврим” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.



Гулистон давлат университетининг барча факультетларида 2013 йил 31 октябрь пайшанба куни ўтказиладиган “Маънавият куни”ни

Гулистон давлат университети
Илм-фан

     Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2004 йил 19-январдаги 12-сонли “Олий таълим муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил қилиш тўғрисида”ги, 2012 йил 10-январдаги “Олий таълим муассасаларида “Маънавият куни” тадбирлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруқлари билан талаба-ёшларнинг баркамол, етук мутахассислар қилиб тарбиялашга алоҳида диққат-эътибор қаратилди. Вазирликнинг буйруғи билан ҳар ойнинг охирги пайшанба куни университетда “Маънавият куни” ўтказилмоқда.


2013 йил 31 январ куни ўтказилган “Маънавият куни”га пухта тайёргарлик кўрилди, сценарийси ишлаб чиқилди ва ректор томонидан тасдиқланди. Тадбирлар барча факультетларда дарслардан кейин соат 14-00 да бошланди.



Роль новых информационно – коммуникационных технологий в организации самостоятельной работы студентов – филологов

Блог им. 307guldu

          Реформирование образования  в Республике Узбекистан,   ориентированного на вхождение в мировое информационно-образовательное пространство,  поставило перед  преподавателями высших учебных заведений ряд задач,  связанных с внедрением инновационных методов обучения, направленных на  реализацию  новых педагогических и  информационно-коммуникационных технологий обучения.  Все возрастающий поток информации требует перестройки учебного процесса, внедрения таких методов обучения, которые позволяют  за короткий срок  обеспечить высокий уровень овладения изучаемым материалом, закреплением его на практике. В настоящее время, согласно новым учебным планам и программам, особое внимание уделяется   самостоятельной работе студентов, организации их самообучения и самообразования.  Этот вид работы  становится в настоящее время  важным компонентом  современного образовательного процесса. Конечной целью самостоятельной работы   является  не закрепление  и контроль знаний на семинарах и практических занятиях, как это было при традиционном обучении,  а самостоятельное образование. Поэтому при организации самостоятельной работы студентов   преподавателю  необходимо помнить, что он должен руководить самостоятельным трудом студента,  управлять им,  давать для него материал.  Такой подход соответствует новой модели обучения, согласно которой преподаватель не только прогнозирует, проектирует и планирует педагогическую деятельность, но и разрабатывает структуру и содержание учебной деятельности студентов.


 


 



«Дунёнинг ишлари» қиссасида ҳикоячи қаҳрамон образи (Давоми)

Блог им. 307guldu

           “Гилам пайпоқ” ҳикояси ҳам фарзанднинг она фидойилиги эътирофига бағишланган. «Ҳар йили дам олишга борганимда онамга гилам пайпоқ олиб келардим… Онам шундоқ «меҳрибон» ўғли борлигини айтиб мақтанади. Шунда қор гупиллаб ёғиб турган мудҳиш кеча, онамнинг қип-қизил гўштга айланиб кетган оёқлари кўз ўнгимга келади-ю, индамай чиқиб кетаман»[1].


 



«Дунёнинг ишлари» қиссасида ҳикоячи қаҳрамон образи

Блог им. 307guldu

            Ижтимоий ҳаётни ислоҳ қилиш авж олиши туфайли маънавий маданиятнинг қудратли қатламлари очила бориши давом этмоқда. Улар халқ руҳиятида инсонпарварлик, миллий ифтихор туйғулари шакллантирилишида асос вазифасини ўтамоқда. Миллий ғурур туйғуси шаклланишида эса бадиий адабиёт намуналарининг ўрни беқиёс.


 



Инсоннинг ижодий тафаккурини шакллантиришда маънавий мероснинг ўрни

Миллий тарихий тафаккур
Жамият

 


         Ижодий тафаккур инсонга хос энг муҳим хусусиятлардан бири. Бу хусусиятдан махрум бўлган инсон бамисоли ҳамма ишни кўр-кўрона бажарадиган қулга айланиб қолади. Шунинг учун Президен Ислом Каримов “Энг даҳшатли қуллик – бу фикр қарамлиги, тафаккур қуллиги”[1] деб таъкидлаган. Ижодий тафаккур соҳиби ўз мустақил фикрига эга бўлади. У ҳаётга, одамларга эркин муносабатда бўлиб, ҳар қандай воқеа-ходиса юзасидан ўз фикрини эркин ифода қила олади ҳамда жамиятни маънавий янгилаш, одамларнинг онгу-тафаккурини юксалтириш, эзгу ғоялар тантанасини таъминлаш муҳим шартидир. Шунинг учун ҳозирги вақтда мамлакатимиз ҳуқуқий демократик жамият қуриш жараёнида ижодий тафаккур ривожига алоҳида эътибор берилмоқда.