avatar
Куч
1984.09
Рейтинг
+846.65

Гулчехра Хашимова

Мақолалар

Сирдарёда “Адабиёт байрами”

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон таваллудининг  80 йиллигига  бағишланган  “Адабиёт байрами” ўтказилди.  Сирдарё вилоятидаги  умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида,  шунингдек, маҳаллалар ва меҳнат жамоларида шоир ҳаёти  ва ижодига  бағишланган ижодий  учрашувлар, мушоиралар, “Адабиёт ҳафталиги” сингари маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Гулистон шаҳрида ўтказилган “Адабиёт байрами”  нафақат севимли шоир таваллуд куни,  шу билан бирга адабиёт, санъат ва маънавият байрами  сифатида ҳам бутун шаҳар бўйлаб қулоч ёйди.


 



“Қувноқлар ва зукколар” танловининг финал босқичи ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


3 июн куни университет катта фаоллар залида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг финал босқичи ўтказилди. Физика-математика факультетининг “Бойвачча” ва Ижтимоий-иқтисодий факультетининг “Бойвачча” жамоалари иштирок этдилар. Жамоалар 3 та шарт “Салом ёшлар”, “Савол-жавоб” ва “Мусиқий кўриниш” шартлар бўйича ўзларининг истеъдодларини кўрсатдилар. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, юқори балл билан “Божалар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.


 



Билимдонлар финалда

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 


 


29 май куни университет катта фаоллар залида “Заковат” клуби фахрий магистри Бобур Ёқубов билан “Заковат” билимдонлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни университет ўқув ишлар бўйича проректори Н.Баракаев бошқариб борди. Суҳбат давомида Бобур Ёқубов Заковат клубида босиб ўтган йўли ҳақида гапириб берди ва талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.


 


 


 


 


 



Футбол мусобақаси ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан

   


21-24-май кунлари университет ўйингоҳида  факультетларнинг ўқитувчиларидан, ректорат ходимлари ва  ишчи-ходимларидан  ташкил топган жамоалар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилди. Тадбир ўтказилиши олдидан университет ректори, профессор Ашраф  Эминов сўз олиб, иштирокчиларга омад тилади.


 



“Бойвачча” жамоаси ғолиб бўлди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


27 май куни фаоллар залида “Қувноқлар ва зукколар” танлови ўтказилди. Тадбирни университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Раъно Сатторова очди ва анъанавий беллашувнинг иштирокчиларига омад тилади. Шундан сўнг Табиатшунослик факультетининг “Шумтакалар”, Филология факультетининг “Омадли жентельменлар”, Физика-математика факультетининг “Бойвачча” жамоалари навбат билан ўз чиқишларини бошладилар. Улар “Салом, ёшлар!” (Таништирув), “Қизиқиб кўринг-чи” (Савол-жавоб), “Ёшлар даврасида” (Мусиқий кўриниш) шартлари бўйича ўзларининг истеъдодлари ва маҳоратларини саҳнада намойиш қилиб, ўзаро куч синашдилар.


 



“Соғлом бола йили”га бағишлаб ўтказилган XLVIII анъанавий илмий-назарий анжуман

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик

 


Гулистон давлат университетида 2014 йил 23-30 май кунлари “Соғлом бола йили”га бағишлаб, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг XLVIII анъанавий илмий-назарий анжуман бўлиб ўтди. XLVIII анъанавий илмий-назарий анжуманини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолари тузилди.


Илмий-назарий анжуманнинг ялпи йиғилиши университет катта мажлислар залида 23  май  куни соат 1000 да бошланди.


 



Шоир билан учрашув

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Боғларда жийдалар яна гуллади,


Дилларни дилларга мангу бойлади,


Орзулар бағрига бизни чорлади.


Соғиндик биз сени, баҳор еллари,


Севгимизга гувоҳ жийда гуллари.


 


 


Кўнглим саройидан йўқолди гавҳар,


Гавҳарнинг ўрнида бор оғу заҳар.


Тақдир жумбоқлари чигал бунчалар,   


Бизни адаштирда умр йўллари,


Севгимизга гувоҳ жийда гуллари.



Халқаро Оила куни

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик


15 май — Халқаро Оила куни Гулистон давлат университетида кенг нишонланди. Тадбирлар режаси асосан спорт сектори раҳбари С.Козлова бошчилигида талаба-қизлар ўртасида енгил атлетика ва волейбол спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, талабалар турар жойларида санага бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди. Университет овози газетасида 15 май Халқаро Оила кунига бағишланган байрам саҳифаси ташкил этилди.


 



“Юксак маънавиятли авлод” фестивали ўтказилди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


“Соғлом бола йили” ва “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадларида 14 май куни Гулистон давлат университетида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2013 йил 15 ноябрдаги 339 — сонли йиғилиш баёни10-бандида белгиланган “Баркамол авлод” спорт мусобақалари арафасида ўтказилиши режалаштирилган “Юксак маънавиятли авлод”фестивалининг вилоят босқичи ўтказилди.


 



Уч авлод учрашуви

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Хотирлаш, ўтганларни ёд этиш халқимиз амал қиладиган умумбашарий қадриятлардан биридир. Шу боисдан юртимизда ҳар йили ўтказилиб келинадиган “9 май -Хотира ва қадрлаш куни” тадбирлари ҳам ушбу анъаналаримизнинг яқол намунаси дея қайд этиш мумкин. Ушбу сана муносабати билан вилоятимизда кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. 


 



Хотира - азиз туйғу

Гулистон давлат университети
Илм-фан


 


 


9-май куни эрталаб соат 8:30 да  Гулистон шаҳридаги Хотира майдонида  Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросими ўтказилди. Мазкур тадбирда Гулистон давлат университети проректорлари, факультетларнинг деканлари, кафедра мудирлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.


 



Устозни хотирлаб

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Не умидлар билан институт дарвозаси ёнида турибмиз. Ўқишга кирган абитуриентларнинг жавоблари эълон қилинадиган кун. Ҳамма ҳаяжонда. Ўзим икки баравар ҳаяжондаман. Ниҳоят, рўйхат эълон қилинди. Исми шарифимни излаяпман. Ўқияпман. Ҳали бери кўринмаяпти. Ибрагимов Хўжабек (оламдан ўтган, жойи жаннатда бўлсин, талабалик даврида бирга Москва шаҳрига борган эдик), яна бир Ибрагимов. Исми Исмат экан (майор Ибрагимов). Сулаймонов Абулқосим (бағри кенг, полвон йигит), Барот Аҳмедов, Рафоат Дадабоева (қўшиқни яхши куйлайди), Файзиева Раъно, Собитова Гулнора, Товбоев Раҳим, Худойқулова… ва исми шарифим. Ура! Кўзларимда ёш қалқиди. Кўнглимда қуёш балқиди. Мен талабаман!


 



“Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” мавзуидаги иншолар танлови

Гулистон давлат университети
Илм-фан


2014 йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида республика олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида ташкил этилган “Муҳаммад Юсуф – Ватан куйчиси” мавзуидаги иншолар танловининг якуний – республика босқичи ўтказилди. Баҳолаш натижаларига кўра 1-ўрин – Гулистон давлат университети талабаси Шоҳсанам Қаюмова эгаллади.


 



Самарали Анжуман

Ёшларга оид давлат сиёсати
Жамият

     


Жорий йил 25 апрель куни Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши. Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг “Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш” борасидаги IV йўналиши асосида “Интелектуал ёшлар – тараққиётимизнинг хал қилувчи кучи” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.


 



,,Sog’lom bola yili’’ mening tasavvurimda

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик

   


    Bu yorug’ dunyoda hayot bor ekan, oila bor,


    oila bor ekan farzand deb atalmish bebaho


    ne’mat bor. Farzand bor ekan, odamzod


    hamisha ezgu orzu va intilishlar bilan


    yashaydi.  


 


                                                                                                                                                                I.A.Karimov


 


 


         Muhtaram Prezidentimiz I.Karimov tashabbusi bilan 2014 yilninig “Sog’lom bola yili” deb e’lon qilinishi keng jamoatchilik tomonidan qo’llab quvvatlanmoqda. Joriy yilning 19 fevral kuni O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “Sog’lom bola yili” davlat dasturi to’g’risida”gi qarori qabul qilindi. Shuni alohida ta’kidlab o’tish joizki, ushbu Davlat dasturining  amalga tadbiq qilinishi natijasida rivojlanayotgan yurtimizning bilimdon va sog’lom farzandlarini tarbiyalash masalasi yanada oydinlashadi.


 


 


 



Инсон ҳуқуқларининг фан сифатида шаклланиши

Гулистон давлат университети
Илм-фан

Кейинги йилларда ижтимоий соҳалар тизимида инсон ҳуқуқлари фани деган янги илмий билимлар соҳаси шаклланмоқда. Унинг пайдо бўлиши тўғрисидаги ғоялар ҳорижда XX асрнинг 70-80-йилларида, бизнинг мамлакатимизда эса, 90-йилларда пайдо бўлган эди. 1973 йили Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институт “Университетларда инсон ҳуқуқларини ўрганиш” мавзусида маъруза тайёрлаган эди. Ушбу маърузада бу фан миллий ёки халқаро ҳуқуқий тартиб билан чекланиб қолмаган ва юридик фан эмас, деб кўрсатиб ўтилган эди. У “ҳам ижтимоий, ҳам табиий бўлган барча жиҳатларни қамраб олади”. 1982 йили ушбу позицияни француз олими К.Васак асослаб берган эди .  


 



Яхшиликнинг жавоби

Соғлом бола-соғлом ва аҳил оила мевасидир
Саломатлик

  


Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим –қадим замонда бир сўлим қишлоқда Асалой деган қизча бор экан. Унинг Сариқвой деган мушукчаси ҳам бор экан. Бир куни Асалой аясига:


 



“Қатағон Қурбонлари хотираси” музейига дарс-саёҳати

Ёшларга оид давлат сиёсати
Жамият


Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилинди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, Миллий мустақиллик, Ватан равнақи, юрт озодлиги учун жонини фидо қилган эл ўғлонларининг қутлуғ хотирасига пойтахтда муаззам хиёбон барпо этилди. Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган ва 2002 йил 1 августда – қатағон қурбонларини ёд этиш кунида очилган “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи қурувчилар, меъморлар ва тарихчи олимларнинг улкан меҳнати маҳсули бўлди, десак муболаға бўлмайди. Халқимизнинг миллий қадр-қиммати тикланишига, ўзлигини қайтадан намоён этишга истиқлол йўл очди ва биз она Ватанимиз ва халқимиз тарихи билан фахрланиш, Ўтган аждодларимизнинг қутлуғ хотирасини эъзозлашдек юксак инсоний-маънавий имкониятларга эга бўлдик.


 



Қадрият ва Амир Темур

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Бугунги кунда халқимиз томонидан неча юз йиллар давомида эъзозлаб келинган Наврўзни, Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити, мучал тўйлари, пайғамбар тўйларини ўтказиш имконияти туғилди. Айниқса, Ат-Термизий, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Мирзо Улуғбеклар тўйларининг ўтказилиши миллий қадриятларимизга қайтилганидан далолатдир. Қуръони Карим, Ҳадиси шарифни ва тасаввуфга оид қатор асарларни халққа қайтарилиши бу жуда савобли ишдир. Амир Темурга ҳайкал қўйилиши, унинг 660 йиллигини нишонланишининг ўзи ҳам қадриятларимизга нисбатан ҳурмат- эҳтиромдир.


 



Билимдонлар беллашди

Гулистон давлат университети
Илм-фан


Ўлкамизда баҳорнинг нафосати. Баҳор-нафис қалб соҳибларининг қалбига илиқликни бахш этиб кезиб юрибди. Табиат қайта уйғонди қорлар эриб табиатнинг сукунати ва сирли кун-у тунлари ўрнини сайроқи қушларнинг наволарига жўр бўлгандек, шиддат билан олға интилмоқда. Яна ҳаёт жонланди. Табиатнинг бундай жунбушга келиши эса деҳқонбоболаримизнинг белига қувват, ғайратига ғайрат улашмоқда. Шу қатори илм аҳлини ҳам кўпроқ изланишларга ундамоқда. Бунинг бир мисоли тариқасида университетимизнинг Манавият-маърифат марказида иқтидорли талаба-ёшларимизнинг жонкуярлиги ва фаоллиги асосида ўтказилган “Заковат” беллашувини ҳам келтиришимиз мумкин.